Главная \ СПЕКТАКЛИ \ Ахмад Фаргоний

Ахмад Фаргоний

                                                                                                                                            

                                                                                                                            

Аҳмад Фарғоний                                        тарихий драма.

                                               Қатнашувчилар:

  1. Аҳмад ал-Фарғоний –                            Қомусий олим.
  2.  Муҳаммад ибн Мусо Хоразмий –  Қомусий олим.
  3. Маъруфхон Қубовий –                 Аҳмаднинг биринчи устози.
  4. Муҳаммад –                                   Аҳмаднинг отаси.
  5. Робия -                                             Аҳмаднинг онаси.
  6. Юханнус –                                                “Байт ал Хикма” олими,табиб.
  7. Муҳаммад ибн Бану Мусо -                  “Байт ал Хикма” олими.
  8. Абдуллоҳ ал Маъмун -                          Халифа.
  9. Масрур ал Фарғоний –                 Халифанинг қўриқчиси,сўнг хазинабон.
  10. Юна  –                                                       Юханнуснинг қизи.
  11. Асрор –                                                    Аҳмаднинг мадрасадоши.
  12. Амир ал Амин -                              Асрорнинг отаси.
  13. Понсод-                                                     Амир ал Аминнинг сарбозлари бошлиғи.
  14. Ал –Мунтасир -                              Фарғоний даврининг сўнгги халифаси.
  15. Моний-                                                      “Байт ал Хикма” супурувчиси.

Аёнлар,қўриқчилар,меҳмон,талабалар, шогирдлар, хофиз,раққосалар.

Воқеа IX асрда бўлиб ўтади.

 

                         Бошловчи сўзи.

Фарғоний ким ўзи?

Билурмизми биз?

 

Самолар ўлчовин ҳадисин олган,

Юлдузлар жадвалин тартибга солган.

Тарих қатларида мангуга қолган,

Ҳосиб номи ила машҳур эди у.

 

Кенг само бағрида чақиндай чаққан,

Фалакнинг сирларин бирма-бир очган.

Зуломот қаърига зиёлар сочган,

Нурга зор дилларга манзур эди у.

 

Мағриб донишлари интизор кутган,

Янги қитъаларнинг қўлларин тутган,

Фраганус номи оламга кетган,

Шу номла мағрур у, масрур эди у.

 

“Ан-нужум” , “Астурлоб” китобин ёзган

Етти иқлимимиз ҳисобин олган,

Само жисмларин чизмага солган,

Илм оламида машҳур эди у.

 

Бағдоду, Дамашқда расадҳонаси,

Неча жилд китобат,илм рисоласи,

Равдо оролида сув ҳисобҳонаси,

Оламнинг чироғи, тафаккур эди у.

 

Ўзбегим фарзанди-Фарғоний номи.

Минг йиллар наридан боқиб турибди.

Юртим тупроғида руҳи жаҳони,

Буюклик эшигин қоқиб турибди.

 

Фарғоний ким ўзи?

Билурмизми биз?

Олимлик ҳаётин, умрин баётин,

Зулмат ва зиёдан сўзлаб берурмиз

 

                                    

 

                                    

 

 

 

  1.  

Фустот (Қохира). Расадхона.Кенг.Ортида Нил дарёсида қурилган тўғон рамзи, ёнида устун.Унинг қарийб ҳар ярим метрига чизиқ тортилган.У Нил ўлчагични англатади.Бир четда устурлоб. Устурлоб ёнида ернинг шарсимон шакли.Устол мисол мослама.Унинг устида хариталар, чизмалар, чизғичлар, рисолалар. Устол ёнида Аҳмад Фарғоний. Махзун куй янграйди.Аҳмад оғир қўзғалади.Қўлидаги чизғич ва пат қаламни устолга қўяди.Хона бўйлаб кезинади.Нигоҳини бот-бот ер шаклига қадайди.Куй оҳанггига монанд сўзланади:

Аҳмад Фарғоний:  Мана ҳаётим хотимасин кутмоқдамен.Бу ёғи не  кечар ҳали қоронғу.Бахтим нимада,бахтсизлигимчи?! Хоқонлардан устун бўлолдим.Кўнгил истагидин кечмадим хеч.(Кўкка қарайди). Олис самоларга етди нигоҳим.Етти иқлим юрти,элатин жойи,урфи одати кафтимда гўё.Кўриб турамен.Англаймен беҳисоб юлдузлару,само жисмларин вақти,одати фарқин.(Кўкка қадалган нигоҳини энди тўғон рамзига қадайди). Нил ўлчагични этдимку бунёд.Қанча одамларни қилдим солиқдин озод.Аллоҳ менга қилди шунча иноят.Бошимга кийдирди алломалик шараф тожини.Бу камми? Андуҳимчи? Ватан армони. Тақдирда йўқ экан Ватанга қайтмоқ.Недин бошланганди Ватан хажрида азият чекмоқ.Илм истагими ё... Зулматдан қочмоқ. Зулмат,Зулумот...

(Саҳна қоронғулашади).

 

 

 

 

                                     

                                   

 

                               

                                  

                                              

 

                                              Биринчи кўриниш.           

Мадраса. Кенгроқ хужра.Талаба болалар.Хиёл бўйдор,мўйлаби сабза урган кўркам ўсмир тенгдошлари орасидан узилиб чиқиб,хужра бўйлаб ёзилган наматга ўтиради. Қўлида найсимон ўралган хитойи шойи қоғоз.Уни очиб текислаб,олдига ёйиб тикилади.Ёнбошидан келган талаба ҳам қоғозга разм солади.Сўнг қоғозни шахд билан тортиб олади.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Маъруфхон Қубовий:Бас қилинглар.Сизлар ким.Илм толибими ё кўча боласи.(Талабалар жим. Асрортуриб,учиб кетган салласини олиш билан машғул).Бу не қилиқ,Аҳмад.Қўлига эрк бермас,одам боласи.

  •  

Маъруфхон Қубовий:Қандайин?

  •  

 

 

ой масофасини.Бу эса... (парчаланган қоғозларни кўрсатиб) солди шу куйга.

  •  

Маъруфхон Қубовий:Нега жазм этдинг уни йиртмоққа.

  •  

Маъруфхон Қубовий:Афсус мен кўрмадим.Аммо фарқи бор нигоҳ билан одам суратин.Шошибсан Асрор.

  •  

Маъруфхон Қубовий:Тез хулоса чиқарма, дебон тўғриман.

  •  
  •  

Маъруфхон Қубовий:Ислом қалқонисан,сўзингда доим.Аммо унутма оламлар яратувчиси Аршдадир қойим.Эслаб кўр Аъроф сурасин.

  •  
  •  
  •  

Маъруфхон Қубовий:(Чуқур ўйга чўмади. Бир муддатдан сўнг бошини кўтариб,шогирдларига бир-бир кўз ташлайди).

Етти йил сабоқ бердим сизларга.Биринчи дарсимни эслар ким.(Болалар жим).Наҳот хеч кимнинг йўқдир ёдида.(Аҳмад қўл кўтаради).Аҳмад.

  •  

Маъруфхон Қубовий:Ёдингдами?

  •  

Маъруфхон Қубовий:Яъни ?

  •  

Маъруфхон Қубовий:Баракалло Ҳа,тилдан учган ҳар калом дилнинг тасдиғи.(Афсуснамо бош чайқайди).Розиман сизларга берган дарсимдан.Бугунча озодсиз.(Талабалар қўзғолиб,орқалари билан тисланиб хужрани тарк эта бошлайдилар).Аҳмад сен қол.

Қиблагоҳинга айт.Пешин намозидан сўнг мени кутсин.

  •  

                           Иккинчи кўриниш.

        Муҳаммад махдумнинг ховлиси.Биринчи кўринишдаги мадрасани эслатади.Фақат сабоқ ўтказиладиган жиҳозлар йўқ холос.

  •  

Маъруфхон Қубовий:Адабсиз ул эмас.Бул бир баҳона.Зулумот,жаҳолат зўр бўлса,кун йўқ зиёга.Аҳмад кичик бир зиё.Мени шул жиҳат ўйга толдирар.

  •  

Маъруфхон Қубовий:Неча фурсатки кузатамен.Аҳмад гоҳо паришон, гоҳо қизиққон.Тоймас,ҳар сабоқда бахс қилмоқдин, ўлчамоқ истайди еру осмон орасин.

  •  

Маъруфхон Қубовий: Англашимча бугунгишовқинлар шу чизмалар ортидан.Сиз бир оқил одамсиз, билурсиз, Амир енгил ўй. Боласи

эрса...Ўта кинчи.

  •  

Маъруфхон Қубовий:Энди хатарлидир Аҳмадни бунда қолдирмоқ.Унда истак кучли илмга.Сиз билан маним юмушим шу истакка бермоқлик рағбат.

  •  

Маъруфхон Қубовий:Йўллангиз Ахмадни азим Марвга.

  •  

Маъруфхон Қубовий:Билурсиз!Ёздигар учни.Ибн Шахриёр.Сосонийлар сўнгги шоҳи.

  •  

Маъруфхон Қубовий:Шу шаҳарни макон тутган хукмронлик адоғида.

  •  

Маъруфхон Қубовий:Ўзи билан олиб келмиш,рисола-ю китобатлар.

  •  

Маъруфхон Қубовий:(Кулиб)..Кўп эзгу иш қилган шойиста-ю жаннат,ҳоқони Султон Хорун ар Рашид. Бағдодни бойитди китобат билан.Аямади ақча-ю,ширин сўзини.

  •  

Маъруфхон Қубовий:Билурсиз шул зот хузурида бўлган Масрур Фарғоний. Қўриқчиси,ишонган тоғи.

  •  

Маъруфхон Қубовий:Масрур ҳозир Бағдодда. Ҳалифа ёнида.Ал Маъмун муносиб фарзанд.Илму маърифатга ихлоси баланд.Атрофида олим-фозиллар.Улар даврасида ўтади куни.

  •  

Маъруфхон Қубовий:Хорунар Рашид йўлин тутиб иззатда,Масрурни қолдирган хизматда.Бир мактуб битдим унинг номига.Мана.

  •  

Маъруфхон Қубовий:Шаксиз.

  •  

Маъруфхон Қубовий:Йўл тадоригин кўринг.Бугун карвон кетар қўшурмиз унга.Ҳозирча бу сир.

  •  

(Олисдан тахдидли овозлар эшитилади).

  •  
  •  
  •  

Яна овозлар:Топинг ғаддорни.Кесурмиз қўлин,кўрсатурмиз дўзахнинг йўлин.

  •  
  •  
  •  

(Понсод уч тўрт сарбозлар билан бостириб киради .Ортида оломон ).

  •  
  •  
  •  

Маъруфхон Қубовий:Тегмангиз аларга.

  •  

Маъруфхон Қубовий:Кўрурмиз,бари аллоҳдин,Понсод.

  •  
  •  
  •  

Маъруфхон Қубовий:Оллоҳдин қўрқингиз ,ёлғон айтмоқдин.Ёлғоннинг гуноҳи ёмон.У ёвузлик боши.

  •  
  •  
  •  

(Муҳаммад унинг қўлидан тутиб қолади).

  •  
  •  
  •  

Маъруфхон Қубовий:Ажаб хол.Ёвлашмоқда ақл ила жаҳолат,зиё ила зуломат.

  •  

Маъруфхон Қубовий:Бас қилинг.Очинг кўзингиз, наҳот қалбингиз шунчалар сўқир.Айтинг нега учдингиз.Ахир бу кимсен Муҳаммад Маҳдумнинг уйи.У пирзода.Устазодадир.Ота-бобосидан олгансиз озми-кўп таълим.Ҳа, улар улуғ муаллим.Кўп яхши биларди осмон жисмларин,исмларин.Аҳмад эса чизган алар суратин.Бу гуноҳ эмасдир, билинг.Сизларэса... Ўралибсиз жаҳолат жандасига,дилингиз чирмаган

шайтоний хислар.Айланибсиз одобу,аҳлоқ кушандасига.Ярашурми шу, оллоҳ бандасига.

(Оломон бирин-сирин бошини чайқаб тўхтайди.Қўлларидагини бир четга ташлашади).

  •  
  •  
  •  
  •  

Маъруфхон Қубовий:Ахмаджон болам бу ерда қолмоқлик энди хавфлидир. Мана мактубни ол кетгил Марвга.У ерда сени кутмоқда мен ишонган одам.

(Аҳмад ота ва онаси биланқучоқлашиб хайрлашади.Ташқарига йўл олади.Муҳаммад қадди сал эгик.Робия ёшли кўзларига рўмолини босади. Жўнаётган карвон қўнғироқлари овози эшитилади.У борган сари пастлашиб,карвон олислаб кетганини англатади.Олисдан қўшиқ янграйди).

 

Зуломотдин қочиб бул кун Ватандин мен жудо бўлдим,

Яқинлар меҳрига буткул гадо бўлдим,гадо бўлдим.

 

Ўту сув хавфидин қўрқмай юрардим самандар янглиқ,

Замона зайлига найлай фидо бўлдим,фидо бўлдим.

 

Макондин тушмангиз айро,ул бедаво мусибатдир,

Дебон сизга Ватандошлар нидо бўлдим,нидо бўлдим.

 

Кўзимга тўтиё эрди кўчам туфроғининг гарди,

Унинг куйида охир мен адо бўлдим,адо бўлдим.

Учинчи кўриниш.

“Байт ал Хикма” . Юна , Аҳмад Фарғоний ,Муҳаммад ибн Бану.Қиз гиёҳларни саралаш ила банд.Аҳмад Фарғоний Юнага бир лаҳза тикилиб қолади. Юна ҳам. Фарғоний унга тикилганича ичкарига кириб кетади.Муҳаммад Бану эса қўлида китоб.Уни қуйиб атрофига кўз ташлайди.Хеч ким кўринмагач , аста бориб қизнинг елкасидан қучади. Қиз шахд билан орқасига ўгирилади.

  •  

Муҳаммад Бану:                    Ор не қилсин менда.Бу севгим изҳори.Билурсанки ниятим.Ишқинг ўти тушган қонимга.Тинчлик бермас сира жонимга.

  •  

Муҳаммад Бану:                    Устодни тинч қўйгил.Йўқдир унга зорлигим.

  •  

(Эшик ортида бир шарпа кўриниш беради.Бу Асрор).

Муҳаммад Бану:                    Нимаси, ажаб...

  •  

Муҳаммад Бану:                    Ҳар каснинг бордир режа, мақсади.Меники сенга етинмоқ.Аввал кўнгил истаги,илмдир кейин.

Муҳаммад Бану:                    (Қизга яқин келиб кўзларига тик қараб). Сен учун тикканмен имон эътиқодим,хону-монимни.Ўзгага кўз тиксанг,ёки пайдо бўлса йўлингда кимдир,қўймасмен омон.Бу қасам.

  •  

Муҳаммад Бану:                    Сўзларим унутма.Мақсад-чун қайтмам ўлимдин.

  •  

Муҳаммад Бану:                    (Ортидан ).Ҳа,шу менинг борим.Эҳ,сен насроний қиз.Асл дардим билурсан қайдин.Юнон олимларининг қўл ёзмалари, тиб қонунлари Юханнус қўлида. Унинг вориси йўқ,сен қиздин ўзга.У нодон топширмоқистайди борин Байтул хикмага.Безар,бетўлов.Ахир улар қоп-қоп зар,бойлик беўлчов..Сенга эга чиқсам,уларнинг бари меники.Булардин кечар ким!

    •  

Яна ўша жой.Ал Масрур шаҳдам қадамлар билан кириб келади. Бор овози биланмаълум қилади.

  •  

(Соқолига оқ оралаган қоматдор, эллик ёшлардаги Халифа бир неча аёнлари билан кириб келади. Хикматлар уйи бошлиғи Муҳаммад ибн Мусо ал Хоразмий Халифа истиқболига чиқиб келади).

Мусо Хоразмий:Марҳабо олампаноҳ.Зиёгоҳимизга қўйилган қадамингиз биз учун муборак бўлғай.

  •  
  •  
  •  

Мусо Хоразмий:Тартибламоқ,кўчирмоқ учун араб тилига тарқатдик олиму фозилларга. Яна бир ходиса.

  •  

Мусо Хоразмий:Бор экан “Ал-Мажустий”нинг яъни нусхаси.

  •  

Мусо Хоразмий:Ғоят нодир, мукаммал китоб.

  •  

Мусо Хоразмий:Фарғонийга бердик тахлилга.

  •  

Мусо Хоразмий:Ҳа,ёзган ўттиз боб рисола, аниқлик киритган устоз Батлаймус хулосасига.

  •  

Мусо Хоразмий:Бисёр! Алар қувонтирар сизни.

  •  

Мусо Хоразмий:Битилди янги рисола. “Китоб фи- усул илм ан –нужум”. Туркийда атадик “Астрономия илмий асослари” .

  •  

Мусо Хоразмий:Яна ўша Фарғоний.Кутилмаган хулоса.Эски қарашларга зид.Катта жасорат.

  •  

Мусо Хоразмий:Шу ерда, расадхонада.

  •  

Аҳмад Фарғоний:(Келувчилар истиқболига юради).Олампаноҳ, ғоят шод этдингиз ташрифингизла.Қувончим чеки йўқ. Сизни кўришдан.

  •  

Аҳмад Фарғоний:Баҳори ҳол.(Рисолани олиб,халифага тутқазади).Мана у.

  •  

Аҳмад Фарғоний:Шундоқ.

  •  
  •  

Аҳмад Фарғоний:Ҳа,олампаноҳ.

  •  
  •  

Мусо Хоразмий:Ҳа,зоти олийлар.

  •  

Мусо Хоразмий:Ҳамма иш бошида ўзингиз пушти паноҳ!

  •  

Мусо Хоразмий:Ҳамиша зафар сизга эш.

  •  

Мусо Хоразмий:Ўкинманг. Не-не ёвлар енгилди. Қурдингиз мустаҳкам давлат.У давлат кўчасин ёритар илм. Ёруғ тафаккур.Бир маслак бўлдилар мусулмон,насроний,яхудий,бошқа қавмлар.

  •  

(Халифа аёнлари билан кетади.Хоразмий улар изидан чиқади. Юна ёлғиз қолган Аҳмад Фарғоний ёнига келади).

  •  

Аҳмад Фарғоний:Халифа илм ҳомийси.

  •  

Аҳмад Фарғоний:Кетманг.Кетманг мен учун қувончли дамда. Кетсангиз бу мен учун мотам.

  •  

Аҳмад Фарғоний:Кўнглим шуни истайдир.У сизга асир.

  •  

Аҳмад Фарғоний:Башорат?!

  •  

Аҳмад Фарғоний:Балким шул мендир.Қўрқмам ўлимдин.

  •  

Аҳмад Фарғоний:Олим ҳам умидла келар оламга.

(Шу пайт шошиб Юханнус кириб келади).

  •  
  •  
  •  

қолдим саройда. (Сўнг қизига қараб).Сен уйга боратур,тунда ўтурмен.

(Юна Аҳмад Фарғоний бир-бирларига ногоҳ термулиб қоладилар.Қиз ундан кўз ўзиб,эшик томон йўналади.Бу холат Юханнус назаридан четда қолмайди).

  •  

Аҳмад Фарғоний:Мен хеч сўз демадим.

  •  

Аҳмад Фарғоний:Афсуски шундоқ .Лекин мен ҳали...

  •  
  •  
  •  

унинг васлига.Йўлингда мен бормен. Бу холни етказай анов йигитга.Номи не эди.Ҳа, Муҳаммад ибн Бану.Тезроқ топсин чорасин.Бойлигу,қиздин бенасиб қолурсан дебон,ёвлантирай уни. Аҳмаднинг иншооллоҳ битгайдир куни. Ниятим битта.Ҳар ким қайтар ўзин наслига.Сенинг аслинг пастликдир,иллоҳ.Мақсадга етурмен мен иншооллоҳ.(Соқолини муштлари орасига олиб,қандай келган бўлса шундай кетади).

                                      Тўртинчи кўриниш.

Халифа кенгаши.Аёнлар. “Байт ал хикма” олимлари.Саф тортишган.Ўртада Аҳмад Фарғоний.Олдидаги стол сифат мосламада рисола.Олам тузилиши акс этдирилган хариталар.

Аҳмад Фарғоний:Еру-само тузилишин жамладим ўттизта бобга.(Рисоласини кўрсатади).Аларни киритдим ушбу китобга.Илк боби

арабу ажам юртлари йилу ой,кунларин фарқи.Сўнг чиздим ернинг тасвири-ю, етти иқлим тархин.Само жисмлари

жойлашуви,қуёш,ой тутилиши,унинг давомийлиги сўнгги бобларда.

  •  

Аҳмад Фарғоний:Ҳа.. Аммо улар ифодаси бир мунчаянглиш.

  •  

Аҳмад Фарғоний:Масалан устоз Хоразмий услуби Батлиймусдан. Қуруқлик ўлчовин бошлаган Мағриб қисмидан.Мен эса асосландим хинд анъанасига.Қуруқлик тавсифин олдим Машриқ нуқтадан.Бу нуқта баҳри уммон ёнида.Ва тақсимладим етти иқлимга.Шундан келиб чиқар еримиз шакли.

  •  

Аҳмад Фарғоний:У эмас ясси.(Илмий кенгаш аъзолари ҳайрат сўзларини билдирадилар).

Аҳмад Фарғоний:Ҳа,шундоқ.Ҳа,зоти олийлари олимлар қарашлари бунга турлича. Аммо ҳақиқат шулки – улар харакатда бир бирин изидан.Шундан келиб чиқар Еримизшакли. Улар думалоқ. Ҳақиқат шундоқ.

(Анжуманда кимдир “Ё оллоҳ,астағфуруллоҳ” дея ёқа ушлайди.Халифа овоз келган томонга назар ташлайди).

  •  

Амир ал Амин:Ташаккур халифа-ю олам.

Ал Маъмун:(Яна Асрорга юзланади.) .Қани не демоқчисан гапир.

Муҳаммад Бану:Изн берсангиз халифа-и муслимин.Аввал мен сўзласам.

Ал-Маъмун:                 Сен тўхтаб тур Бану.Аҳмад хизматлари кўпдир башар                                        олдида.Мен бунга гувоҳ.Биринчиси Нил ўлчагични этгани                                  ислоҳ.Иккинчиси яратгани устурлобия шаклин.Фарғоний                                             сен шулар ҳақида гапир.Сўнг давом этурмиз “Ан нужум”                                             муҳокамасин.Қани Аҳмад.

Аҳмад Фарғоний:                 Билурсизлар Нил бежилов,асов бир нахр.Элни кўп                                                        сийлайди.Баъзида етказур жабр.Эл улус                                                                          ғамхўри,замон сарвари халифаю муслимин Абдуллоҳ                                          ал Маъмун амрила Равдо оралибда янги Нил                                                                  ўлчагични этказдик  бунёд.Йигирма тирсак                                                           бўйида.Сув сатхин аниқ билиб турмоқ ўйида.У етмаса                                          ўн икки-ўн уч тирсакка йил келар қурғоқчил.Бўлмайди                                        ҳосил.Ундин икки –уч турсакка ортса,у мўътадил.                                                         Мўл-кўлчиликдин дарак. Солиқ ҳисобланур шунга                                                       муносиб.Эл улус кўрмайди жабр.Ўн тўққиз -йигирма                                           турсакка етса,бу тошқин,талофат,улусга                                                                          тилаймиз сабр.Халифалик кўрур унинг                                                                           тадоригини.Сув измин жиловлар,кам бўлур                                                          офат.Ислоҳдин шу эди мақсад.

Аёнлар:                        Халифа-ю олам ал Маъмун, сиз элга шафоат,ғамҳўр                                                      раҳнамо, сизга кўп раҳмат.

Ал-Маъмун:                 (Олимларга қарата). Устурлобия ҳақида эшитгансиз                                                      кўп. У қадим,энг ноёб асбоб.Унинг ёрдамида коинот

                                         ходисотларидин олурмиз жавоб.                

Аҳмад Фарғоний:                 Ҳа, зоти олийлари,ахли анжуман.Устурлобия номи                                                        бизгадир аён. Аммо бирон шарҳ ё  битик йўқ унинг                                                     хақида. Зарур ёзма манба, чизма, лойиҳа.                                                              Нечун?! Хулосаларимиз тўғри ё эгрилигин                                                               англамоқ учун.Шу боис  мен яратдим устурлобия                                                шаклин.Жазм этдим, бошладим шархин битмоққа.

Мусо Хоразмий:          Бу катта илмий жасорат.

Ал Маъмун:                 Ҳа, бу илм ахлларига бўғуси ибрат. Ушбу  анжуманда                                        бордир бир азиз меҳмон.Ташриф буюрганлар олис                                                       Андалусиядан.Тинглайлик унинг сўзларин.Мана айтсин                                                ўзлари. 

Меҳмон:                       (Олдинга чиқиб олдин ҳиёл таъзим қилади).Мен                                                   мамнунмен бунда бўлмоқдин .Наздимда бугун Бағдод                                          оламлар дарвозаси.Мағрибда ҳам малум ”Байт ал                                                          Хикма” овозаси.Аҳмад Фарғоний номи-ю, унинг                                                  Устурлобия андозаси.Устурлобия-жаҳоний ихтиро.Унинг                                             ёрдамида очдик, очмоқдамиз янги суву қуруқлик                                                 йўлларин.Кашф этдик янги ороллар,хадемай                                                                  тутгаймиз,янги ер,янги қитьа қўлларин.

Аёнлар:                        (Бир овоздан).Қойил,офарин.

Меҳмон:                       Замонлар келар.          Устурлобияни эътироф этар одамлар ва                                                бутун  борлиқ.Унинг илк нишони мана бу ёрлиқ.Менинг                                                хукуматим Андалусия номидан Аҳмад Фарғоний ва сизга                                                жаноб ал Маъмун.

Ал-Маъмун:                 (Ёрлиқни олади). Ташаккур меҳмон.Раҳматимиз етказинг                                              Андалусияга.Бу эътироф учун. (Сўнг Муҳаммад Бануга                                                қарайди).Хўш Муҳаммад Бану,не демоқчи эдинг,энди                                          сен гапир.          

Муҳаммад Бану:          Фарғоний китобига йўқдир эътироз.Ва лекин деймиз                                             кибру-хаводин тушсайди бироз.

  •  

Муҳаммад Бану:Ундин шикоятда кўплаб ахлидин.

  •  

Муҳаммад Бану:Ҳар битиги оллоҳга куфр.

Мусо Хоразмий:(Халифага кўз ташлаб,изн рухсатини олгач). Кенгашни чалғитма мисоллаб гапир.

Муҳаммад Бану:Мана унинг суянган тоғи,пушти паноҳи.Биз ҳам олиммиз арабий олимлар Байтул хикмада.Аммо кетмагаймиз, булардек ўздин.Ўз ўрнин билсинлар туркий қавмлар,қолсинлар сўздин.

  •  

Муҳаммад Бану:Аҳмад чизмасига бор менда гумон.

  •  

Муҳаммад Бану:Қадим қўл ёзмалар унинг қўлида.Устод Юханнус берган.Кўчирган ундин.

(Илмий кенгашда жонланиш, “Во ажаб,астағфуруллоҳ” каби хайратли сўзлар эшитилади).

Ал Маъмун:(Юханнусга).Сиз не дерсиз?

  •  

Ал Маъмун:(Хоразмийга қараб).Шундоқми?

Мусо Хоразмий:Ҳа, шундоқ.Аҳмад Фарғонийнинг дахли йўқ,аларга,хатто кўрмаган.

Ал Маъмун:Демак,бу туҳмат?

Мусо Хоразмий:Ҳа,туҳмат.

  •  

(Халифа тахтидан оғир қўзғалиб Муҳаммад Бану рўпарасида тўхтайди).

Ал Маъмун:Туҳмат ботқоғига чўкибсан Бану.Бошинг асрамоққа борми баҳонанг. (Ҳалифа тахт томон бир-икки қадам ташлаб ортга ўгирилиб,буюради).Жаллод!

Муҳаммад Бану:(Ўзини халифа оёғи остига ташлайди). Авф этинг халифам,менингдек нодон боласин,йўлдан урдилар. Кийганлар шайтон либосин.(Талвасада). Мана, мана Асрор сўйласин.

Амир ал Амин:Асрорни тинч қўй.

Ал Маъмун:(Асрорга).Қани хўш,сен гапир.

  •  

(Аёнларда яна жонланиш, “во ажаб,астағфуруллоҳ” деган ҳайрат сўзлари эшитилади).

Ал Маъмун:Қандайин бало,қандайин хавф.

  •  

(Анжуман жим).

Аҳмад Фарғоний:(Халифага қарайди). Изн берсангиз.(Халифа рухсат ишорасини қилгач,сўзлайди).Лашшамсу янбағи ла ҳаа антудрикал қамаро валаллайлу собиқун наҳар вакуллун фифалакин ясбахун”.Яъни “на Қуёш Ойга етиши

мумкин ва на тун кундан ўзувчидир. (Қуёш,Ой ва юлдузларнинг ҳар бири (бир) фалакда сузиб юрадилар”.

Ёсин сурасининг 40-ояти,ёдингиздами мухтарам Асрор.Оллоҳ бу каломи ила само сирларини билмоқ гуноҳ демаган-ку.

  •  
  •  
  •  
  •  

Аҳмад Фарғоний:Само сирин билмоқ бу гуноҳ эрмас.Қуръонда даъват кўпилм исташга.Бу далил эмасми,гуноҳсизлигимга.

  •  
  •  
  •  
  •  

(Анжуман иштирокчилари “шундоқ-шундоқ” дея қўллайдилар).

  •  

(Анжуман иштирокчилари яна такрорлайдилар. “Валлаху алам биссавоб”).

  •  

Амир ал Амин:(Сафдан чиқиб Халифа пойига йиқилади).Раҳм қилинг улуғ ҳалифам .Қатл этдирсангиз не кечар холим.Шу нобакор нетайки, ягонам, борим.Ўл десангиз ўлайин, қулингиз бўлайин,авф этинг уни.

Ал Маъмун:(Оғир юриб,тахтига ўтиради).Фарзанд ортидан изза бўлмоқ,падар учун бу тириклай ўлмоқ.Айб ўзингда.Тарбия бермапсен унга муносиб.

Аҳмад Фарғоний:Халифаю олам, сиздан бир ўтинч...

Ал Маъмун:Не деюрсан Аҳмад Фарғоний?

Аҳмад Фарғоний:Аларнинг қонин кечсангиз. Ахир ҳаётда адашмайди ким?

Ал Маъмун:Сен...сен Сўраяпсан алар ҳаётин.Таажжуб бу, таажжуб... Анжуманни тарк этинг учов.

Амир ал Амин:Ташаккур,халифам,ташаккур.(У, Асрор,Муҳаммад Бану тисланиб саройни тарк этишади.Бу аснода, “шафқатлисиз,шафқатингизни чеки йўқ” деб ҳалифанишарафлаб туришади).

(Шу пайт четдан бир овоз эшитилади).

  •  
  •  
  •  
  •  

(Аёнлар ҳам ҳайратла қайтаришади:Моний,Моний?!).

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  
  •  
  •  
  •  
  •  
  •  
  •  
  •  
  •  
  •  
  •  
  •  
  •  
  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Мусо Хоразмий:Лаббай,Халифа-ю даврон.

  •  

Мусо Хоразмий:Бош устига.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Аҳмад Фарғоний:Мен билурмен уларнинг уч тоифасин.

  •  

Аҳмад Фарғоний:Биринчиси таом сингари.Унга бордир,доим эҳтиёж.Иккинчиси гўё табиб дориси.Гоҳида сезилар унга зарурат.Учинчиси танадаги оғриқ кабидир.Ҳамиша кимгадур етказар заҳмат.

  •  

Мусо Хоразмий:Нодир китобат.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Мусо Хоразмий:Эшитаман Халифа-ю Муслимин.

  •  

Мусо Хоразмий:Бажарилур.

Аҳмад Фарғоний:Қуллуқ,ташаккур, зоти олийлари.

Анжуман ахллари:Беқиёс саҳоват,аъло хазратлари.

(Олқишлар давом этаётганида Ал Масрур иккита патнис кўтариб киради.Бирида китоб,иккинчисида зар.Китобни Халифага топширади.Зар солинган халтани Аҳмад Фарғонийга бериб,елкасидан қучади).

  •  

Ватан хидин туюрман сени қучганда.Сенга кўп раҳмат.(Улар самимий қучоқлашади.Мусо Хоразмий яқинлашиб,Фарғонийни “Байт ал Хикма” мансабдорлари сафига қўшади).

  •  
  •  
  •  

(Базм бошланади. Фарғоналик Хофизнинг мумтоз ашуласи “тахсин тахсин” деган сўзлар билан шарафланиб турилади).

 

                           Йўл босиб келдим бу кун ул қадим Фарғонадан,

                                   Пок дилу ширин забон эллари мардонадан.

                                   Мақсади, маслаклари яхши сўз, соҳиб ният,

                                   Оқ тилаклар янграгай пур зиё ҳар хонадан.

 

                                   Бир тарафда пурвиқор Шоҳимардон тоғлари,

                                    Тарифи тилда достон олма,анор боғлари.

                                   Нолиши хушинг олар қуш сайраган чоғлари,

                                   Кам эрмас у ҳам созу, энг гўзал таронадан.

 

                                   Сойларин суви зилол,мармар мисол хаволари,

                                   Туну кун тинмайди хеч куйлари,наволари.

                                   Чорлагай даргоҳига дала-ю маъволари,

                                   Йўл босиб келдим бу кун ул қадим Фарғонадан,

                                   Сен Ахмадин хажрида бағри хун вайронадан,

                                   Пок дилу ширин забон эллари мардонадан.

(Ашула охирида саҳна қоронғулашади.Жарчилар овози: Юрт раҳнамоси,элнинг паноҳи,халифаи Муслимин Абдуллоҳ ал Маъмун ибн Хорун ар Рашид вафот этдилар.Бу сўзлар қайта-қайта такрорланади)          

                           Бешинчи кўриниш.

Яна ўша жой.Мусо Хоразмий,Аҳмад Фарғоний.Бири қўл ёзма ўқиш билан банд.Иккинчиси ёзиш билан.

Мусо Хоразмий:Ал Маъмун кетди оламдин.Чароғбон ўлди.Энди шогирдлар холи не кечар, билмам.

Аҳмад Фарғоний:Устоз бунчалар умидсиз бўлманг.

Мусо Хоразмий:Поёнига етай дедингми,китобатингни.

Аҳмад Фарғоний:Харакатдамен.

Мусо Хоразмий:Не деб номладинг.

Аҳмад Фарғоний:“Ал комил фил-устурлоб”.

Мусо Хоразмий:“Ал комил фил-устурлоб” ? Яхши ном.

Аҳмад Фарғоний:Бир андишадамен.

Мусо Хоразмий:Недин?

Аҳмад Фарғоний:Яна айро тушмоқда қарашларимиз “Ал нужум” даги каби.

Мусо Хоразмий:Кўрурмиз.Олим ҳақ бўлса тан олурмиз биз.

Аҳмад Фарғоний:Ҳамма ҳам эмасда,сиздек.

Мусо Хоразмий:Ҳа,кўролмаслар бор.

Аҳмад Фарғоний:Тушунмаймен.Асрор, Муҳаммад ибн Бану Мусоларга не керак ўзи. Низо қилишар гоҳ ошкор,гоҳо пинхоний.

Мусо Хоразмий:Билишимча,бу уларнинг касби.

(Эшик шиддат билан очилиб Муҳаммад ибн Бану Мусо,ёнида Асрор кириб келишади).

Муҳаммад ибн Бану:Яна ғийбатму, олимга ярашмас бу хол.

Мусо Хоразмий:Айни сўз айтдингиз,жаноб.Низо ҳам эмасдир олимлик иши.Халифаи Муслимин бу холданхабар топса гар...

  •  
  •  
  •  

Аҳмад Фарғоний:Мулозими?!

  •  

Аҳмад Фарғоний:“Жаъфария”. Самария ўрнида.Қизиқ уни бошлаган-ку қиблагоҳи.

  •  

Аҳмад Фарғоний:Шаҳар қурмоқ Халифа иши.Мендин не талаб.

  •  

Муҳаммад ибн Бану:Эсингда-ку ал Маъмун замони.Унинг амри-ла Нил ўлчагичин этгансен ислоҳ.Ал Мутаваккил эрурлар бундин огоҳ.Шу боис масъул иш сенга юкланур.

  •  

Аҳмад Фарғоний:Мени тинч қўйинг. Олис коинотда менинг ҳаёлим.

Мусо Хоразмий:Тўғри.Тинч қўйинг Фарғонийни,у зарур китобатла банд.

Муҳаммад ибн Бану:Жим бўлинг.Сиз ҳоқонга душман.Давронингиз ўтганин билинг.

Аҳмад Фарғоний:Тил теккизманг Уммонул Улумга.Хоразмий даври яшар минг йиллар қадар.

Муҳаммад ибн Бану:Йўқ!Унинг номи ўчар ал Маъмун каби муқаррар.

Мусо Хоразмий:Кеча ликилларди жисмингиз сакнинг думидек,унинг олдида.

Муҳаммад ибн Бану:Мен сак!Унинг думи.Бу қандай ҳақорат.Жавобин олурсиз албат.

Мусо Хоразмий:Тайёрмен.(У кўксини ушлаб холсизланади.Нигоҳи билан ўтирмоққа жой қидиради.Фарғоний устозини суяб,ўриндиққа олиб боради)

Аҳмад Фарғоний:Сизга не бўлди устоз.

Мусо Хоразмий:Билурсен сўнгги кунларда бемормен бир оз.

Аҳмад Фарғоний:(Муҳаммад ибн Бануга қаттиқ тикилади). Ёвлашманг устозла.Ёвлашмоқ ҳоқонларга хос. Улар ёвлашса бугунга завол. Олимлар ёвлашса ўлар келажак.Хоразмий келажак, у иқбол.

  •  

(Хоразмий аҳволи ёмонлашади. Фарғоний у билан банд. Келувчиларга қарата).

Аҳмад Фарғоний:Кетинглар бундин.

  •  

(Кетишади. Аҳмад Фарғоний устози ёнига шошади).

Аҳмад Фарғоний:Тузукмисиз.

Мусо Хоразмий:Мени қўй.Асра ўзингни.Ёнингда бўлмоққа менинг умрим етмас.

Аҳмад Фарғоний:Қўрқитманг.Ҳали яшайсиз узоқ.

Мусо Хоразмий:(Кулмоққа уриниб).Ҳозир олимнингмас,омиларнинг қўллари баланд.Эҳтиёт бўл, Асрордин.Дастида тоши бор сенга аталган.

Аҳмад Фарғоний:Билурмен.Устоз Юханнус ҳам огоҳлантирган.

Мусо Хоразмий:Юлдузинг қалай ?

Аҳмад Фарғоний:Фустотда.Отасиюборган мендин узоққа.

Мусо Хоразмий:Афсус.Ёлғизлатма уни.Топгил юлдузингни.Сўнг “Фил Устурлоб”ни албатта тугат.Чароғбон ўлди.Зулмат қуюқлашар янги халифалар қиёфасида.Буларнинг бари ўткинчи .Сўнмаслиги зарур илм чироғи.Уни давом этдиргувчи сен.Унутма шуни.

Аҳмад Фарғоний:Ҳа, мураккаб кечмоқда илм йўллари.

Мусо Хоразмий:Чўчима ундин. Сени қўллагайдир талант, истедоднинг

нажот қўллари. Хатар эса бошқа томонда.

Аҳмад Фарғоний:Яна недин берурсиз хабар.

Мусо Хоразмий:Тор кўнгил баъзи арабий олимларда. Алар ўзгаларни хуш

кўрмаган хеч бир замонда. Бугун халифа ёнида Бану

кабилар. Маслаклар тундай қораю, мақсадлар захарли

ғараз. Кўрдинг, бизларга қайралган ёвуз тишлари.

Чақув, иғво-ю, буҳтон қилмиш ишлари.

Аҳмад Фарғоний:Иғво-ю,буҳтонинг қисқадир умри.

Мусо Хоразмий:Барибир дош бермас одамнинг сабри. Тўғри айтдинг,улар

ўткинчи. Мангуга қоладир сен билан биз қилган эзгулик

ишлар. Ёзилган китобу,устурлобиядек чизилган буюк

  1.  

Аҳмад Фарғоний:Хақ сўзни айтдингиз эй улуғ устоз.

Мусо Хоразмий:Яна бир ўтинч.Менга-ку насиб этмас.Бу тайин.Сени юртга еткирса тақдир сўқмоғи.Мен учун ўпиб қўй Ватан туфроғин.

(Хоразмийнинг аҳволи ёмонлашади.Ёнбошлаб қолади).

Аҳмад Фарғоний:Устоз,сизга не бўлди.(Ташқарига овозберади).Устоз Юханнус,табиб Юханнус қанисиз.Моний бобожон сув келтиринг.

  •  

Аҳмад Фарғоний:Ичингиз устоз.

  •  

Аҳмад Фарғоний:(Бошини чангаллайди).Не қилдингиз устоз,мени ташлаб кетдингиз қаён.Э,воҳ.Бўлмасайди адоват,хасад.Камроқбўлурмиди,андуху хасрат.Ўлимда йўқ илтифот.Оқилни олару,нодонлар ҳаёт.

Олтинчи кўриниш

                           Яна ўша жой. Моний ўзига сўзланиб ,супуриш ишлари билан банд . Асрор виқор ва кибр билан кириб келади.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Моний :Ўзин танимас одам ҳам сероб . Эй, дунё корингдан бунчалар

ажиб .

Асрор :Фарғонийни топ.Кўп турма алжиб .Уни халифа йўқлар

қошига .

Моний :Нечун?

Асрор :Сиртмоқ тушмоқдадир бошига. Ажал сиртмоғи .

Моний :Яна фирибларинг иш берди чоғи .

Асрор :Айб ўзида .Сув босмиш Жаъфарияни.Халифа шаҳрин.

Моний :Ё раб .Қандайин ташвиш.

Асрор :Чироғинг касридан бу иш . Омонат чизган у сув йўлин

тархин .Мен уни этгандим огоҳ .Энди фойда бермас фарёду ,

оҳ воҳ .

Моний :Асбнинг ўлими сакларга сийлов.

  •  
  •  
  •  

(Ахмад Фарғоний чиқиб келади.)

Ахмад Фарғоний :Тўғон ўпирилиши, сув босиш.Бу не холат.Хисобин

қилгандим бошидан охир.

Моний :Тарх ижроси берилган кимга ?

Ахмад Фарғоний :( Ўйланиб) Муҳаммад Бану ... Яна у.Халифа буюрган унга

ижрони. Демак унда тархнинг сўнги нусхаси .Наҳот бордир бунда Банунинг ғараз хиссаси.

Моний :Ўзингда қолганми қораламалар .Қараб кўр.

Ахмад Фарғоний :Бу яхши фикр .( Чизмаларини обдон титкилайди) Ха , мана топдим. Уни олиб боргум ал Мутаваккилга.Солиштирса очиларку сир .

Моний :Ҳа , инима, хоқонлар ҳам осмон кабидир.Гоҳо ёғинли , гоҳо

  1.  

Ахмад Фарғоний :Халифа тўғри дил .Қилур адолат .

Моний :Шояд .

Ахмад Фарғоний :Тахлиллар не берур ҳали қоронғу. Аммо ниятим аниқ .

Моний :Қандайин?

Ахмад Фарғоний :Бошим чиқмай қолди турли ғавғодин.Асрору Банулар бор

экан бунда, тинчлик йўқ менга.Бошим омон чиқса йўл солгум

Фустотга томон.

Моний :Зухро қиз, хаёли кетмаган хамон .

Ахмад Фарғоний :Қисматим қолганин унда кўрайин.(Чизмаларини олиб чиқиб

  1.  

Моний :( Унинг ортидан) . Қайда бўлсанг иним, сенга умр тилайин.

                                      Хотима.

Муқаддимадаги кўриниш.Аҳмад Фарғоний ҳамон ёлғиз. Маҳзун куй янграяпти.

Аҳмад Фарғоний:Кўнглим сезмоқдадир,яқинлашди сарҳисоб чоғи. Ҳаёлимда ҳамон Ватан тупроғи.Мўьжаз уйим.Унда куймаланган волида-ю жаҳоним.Парвардигор хукмингга хеч келтирмадим шак.Кўнглимку тўқ у дунёингдан.Ёмон жазосин олар, яхшилар ажр.Бу дунёдин бордир хадигим.Қиблагоҳим Муҳаммад Махдум, пиру комилим Маъруфхон тўра. Холингиз не кечди. Етмадими замон зарари.Менчи,мен? Боғидан мосуво бир қуш мисоли. Парвоз қилолмадим, аммо руҳимда заррадек таскин йўқ, ёинки қувонч.

(Шу лаҳзада шогирдлар шошиб кирадилар).

  •  

Аҳмад Фарғоний:Асрор сафнинг бошида? Адовати бисёр ичу-ташида. Кўрурмиз тақдирда неки бор.

(Халифа,ёнида аёнлари, сарбозлар важоҳат ила кириб келишади).

Ал Мунтасир:Сенму Фарғоний ?

Аҳмад Фарғоний:(Қўлини кўксига қўйиб).Ҳа,олампаноҳ.Муборак бўлғай халифа-ю замонлиғ.

Ал Мунтасир:Қутловингга муҳтож эмасмен.Ўзингга тилагил омонлиқ.Сенму ахир ғайридинни никоҳига олмоқчи бўлғон. Фалак ул, фалак бул дея авом юрагига ғавғолар солған. Шундоқму муҳтарам Асрор ?

  •  

Аҳмад Фарғоний:Олиммен. Мен илмга содиқ.

Ал Мунтасир:Туркий қавмисен.Буни қилолмассен рад.

Аҳмад Фарғоний:Ҳа,шундоқ.

Ал Мунтасир:Сенлар исёнга мойил.

  •  

Ал Мунтасир:Ҳайронмен, нечун марҳамат кўрсатген бобом ал Маъмун.Сендеклар кўнглини этганлар мамнун.Мен ундоқ эмасмен.Кўрарга кўзим йўқ, олиму сендеклар қавмин.

  •  

Ал Мунтасир:Ҳали кўрурсиз,бу ишимиз боши.

Аҳмад Фарғоний:Наҳот яна сўнса зиё қуёши?!

Ал Мунтасир:Ўчир овозингни ўчир! (Сарбозларига). Бузинг расадхонасин. Куфру гуноҳларнингуясин. (Сарбозлар расадхона-ю,кутубхонажихозларини ўртага улоқтира бошлади.Шогирдларга ўшқиради). Ҳаммаларинг йўқолларинг.

 

  •  

Ал Мунтасир:Ҳўш.

  •  

Ал Мунтасир:Марҳамат.Биз содиқ кишилар истагин қилурмиз ҳурмат.

(Кетишади.Аҳмад Фарғоний ва Асрор ҳоли қолишади).                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                           

Аҳмад Фарғоний:Яна не сўзинг қолди.

  •  

Аҳмад Фарғоний:Ҳа, сенинг эришганинг шу.

  •  

Аҳмад Фарғоний:Мен илм,эзгулик истадим доим.

  •  

Аҳмад Фарғоний:Балким бу тақдири азал.Лекин нолимаймен.

  •  

Аҳмад Фарғоний:Ўзинг кетгансен, миниб қахрингга.

  •  

Аҳмад Фарғоний:Сенинг ишингмиди,бу.Шунча ёмонлик.

  •  

Аҳмад Фарғоний:Кўр-кўрни топарда тунда.

  •  

(Шу пайт расадхона эшиги ёнида аёл кишининг овози эшитилади).

  •  
  •  
  •  
  •  

Аҳмад Фарғоний:Юлдузим,нечун келдингиз.

  •  

Аҳмад Фарғоний:Бу бир баҳона.Розимен,тақдиримдан,бахтим сизни топганим.

  •  
  •  

Аҳмад Фарғоний:Омонлик?!

  •  
  •  

Аҳмад Фарғоний:Қандайин шарт ?

  •  

Аҳмад Фарғоний:Исмим Аҳмадлиги, қиблагоҳим Муҳаммадлиги.Дину диёнатим исломлиги.Бу эътироф эмасму.Яратгандин ўзга ишонганим,таянганим йўқ.

  •  

Аҳмад Фарғоний:Иккинчисин айт.

  •  

Аҳмад Фарғоний:Сенга не фойда.

  •  

Аҳмад Фарғоний:(Юнага кўз ташлаб).Йўқ.Севги,ъэтиқоднинг бозорибўлмас. Усотилмайди.

  •  

Аҳмад Фарғоний:Яна бир гап.Замона ўзгарару аммо ёмон одам яхши бўлмайди.Қаро юз оқармас юз карра ювган билан.

  •  

Аҳмад Фарғоний:Тўғри англадинг.Севги,эътиқоддан айрилиш,тенгдир ўлган билан.

  •  
  •  

Аҳмад Фарғоний:Ҳа,сен қолурсен.Жисмингдаги илонлик,дилингдаги фитна адоват билан.Ҳа, сен ғолибсен адоват тахтингла.Мен мағлубмен севгим,эътиқодим, бахтимла.

  •  
  •  
  •  
  •  

Аҳмад Фарғоний:Алвидо,юлдузим,бахтим.

  •  
  •  

Аҳмад Фарғоний:Йўқ,Асрор .Нурни тўсиб бўлмас қаро тун билан.

  •  

Аҳмад Фарғоний:Ниҳоят ёрилди дардинг яраси.Майли, сен ҳам ўз холингча хақ .Менчи,мен...Ҳа,не кунлар кўрмадим.Сар-сари кезиб. Ёндим, қийналдим. Йўлим топаолдим,бир юлдуз бўлиб.Зулмат қаъридаги бечора юлдуз.Тунни ёритмоқни истаган кичик бир зиё.Илм истагида эришганим шу. Асрор:Ҳа, зиёсен.Зиё бор жойда муқаррар зулмат. Мен ўша зулмат.Тақдиринга битилган қисмат.Ҳа, мен зулмат зиё заволи.

Аҳмад Фарғоний:Энди кет,қўй мени холи.

  •  

Аҳмад Фарғоний:(Маҳзун куй асносида фалакка тикилади).

Мирриху,Зухал юлдузлар. Умрим ўтди сизга термулиб.Энди муҳтожмен ёрдамингизга.Не сўзлар борФарғонам томонларида.Ҳар кун чарақлайсиз унингосмонларида.

Юрагим кемирар андуху ўкинч.Шараф тожими ?! Нима бўпти у Ватангардин олдида. Не қилай,хукмдорим тақдиру азал. Ўзга юрт шуҳрат дарёсида чўмилгандин, ўз юртинг тупроғига кўмилган афзал. Шудир умрим поёнида топган хулосам.Жисмим кетару қолур эзгу сўз,эзгу амаллар.Аларнинг ёнида менинг ҳам номим –Аҳмад Фарғоний.

                                                        Т А М О М

 

 

 

  •  
  1. Шайхул байтул дониш-        Байтул – ал хикма раиси.
  2. Мушриф -                                       “Байтул – ал хикма” бўлим мудири.
  3. Варроқ -                                Китоб кўчирувчи.
  4. Асар VIII-IX асрлар талабидан келиб чиқиб сааъж (Қофияли наср) йўлида ёзилишига харакат қилинган.

 

Фойдаланилган манбалар:

  1. Баҳром Абдуҳалимов:     “Байтул – ал хикма” ва марказий Осиё олимларининг Боғдоддаги фаолияти. Тошкент-Ўзбекистон -2010 йил.
  2. Камолиддин Гадоев,Махфират Бердиева. “Жаҳонгашта алломалар” Тошкент –Шарқ – 2013 йил.
  3. Азиз Қаюмов “Аҳмад Фарғоний” Тошкент.-Ўзбекистон -1990 йил.
  4. Нодирбек Абдулаҳатов,Баҳодир Хошимов “Аҳмад Фарғоний”. “ Фарғона нашриёти” 1998 йил.
  5. Иброҳим Раҳим . “Аллома бола”. Тошкент –Ўзбекистон 1999 йил.
  6. Таниқли олимлар Хамидулло Хасанов,Ахмадали Асқаров ва бошқаларнинг мақолалари.