Главная \ Бутун Ўзбекистон бўйлаб адабиёт кулври давом этмоқда "Фурқат" спектакли.

"Фурқат" спектакли

Бутун Ўзбекистонимиз бўйлаб адабиёт кунлари давом этмоқда. Буюк Мир Алишер Навоий ва шох шоир Захириддин Мухаммад Бобур таваллуд кунларига бағишлаб ўтказилаётган адабиёт кунлари давоми айнан Эркин Вохидов номидаги ижод мактабида бўлиб ўтмоқда. Бу ерда Фарғона вилоят мусиқали драма театри Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси С.Одиловнинг қаламига мансуб "Фурқат" драматик сахна асарини исътедодли талабалар эътиборига хавола этилди. Спектаклни ёшлар катта қизиқиш билан кутиб олдилар. Улар, адабиёт халқимизнинг маънавий озуқаси эканлигини таъкидлашмоқда. Фурқат хам Навоий ва Бобурлар қатори ижод қилган ўзбек халқининг юксак марифатчи, публицист ижодкор эди. Ушбу ўтказилаётган тадбир Президентимизнинг 5 та ташаббуси асосида айнан китоб тарғиботига бағишланган тадбирлардан биридир. 

    Ўзбекситон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси: Сайдали Одилов



photo_2020-02-08_11-08-57 (2)
photo_2020-02-08_11-08-57 (2)

Страницы: [ 1 ] 2