Главная \ Фарғона вилоят мусиқали драма театри хақида

Фарғона вилоят мусиқали драма театри хақида

Фарғона вилоят мусиқали драма театри тарихига бир назар.Фарғона вилоят мусиқали драма театри 1930 йил ноябрь ойида Фарғона вилоят ижроия комитетининг қарори билан ташкил этилган.Театрга Марғилон шаҳрида фаолият кўрсатиб келаётган халқ театри асос қилиб олинган.Бу театрни еса йигирманчи йиллар охирида Ўзбекистонлик бир гурух ёш истеъдодлар қаторида Москвадаги театр институтида таҳсил Олган Мамадали Ҳайдаров асос солган эди.Вилоят театри расман ташкил этилгач, бу гуруҳ Фарғона шаҳрига, ҳозирги Аҳмад Фарғоний кўчасидаги No-36 уйга кўчириб келтирилган.

photo_2019-06-02_11-19-38

Қисқача Ушбу бино ҳақида.У 1878-1880 йилларда Фарғона генерал губернатори учун ёзги резиденция сифатида курилган эди.Манбааларда бинонинг меъмори сифатида петербурглик Крачковский ва Ежинлар деб кўрсатилган. Ушбу бино театр учун мослаштирилган.Унга вилоят ўзбек мусиқали драма театри, кейинроқ Максим Горький номидаги  рус драма театри жойлаштирилган.Ўзбек мусиқали драма театри бу бинода 2015 йил апрел ойигача фаолият кўрсатади.2015 йилда Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов ташаббуси билан бунёд этилган театр концерт саройига кўчиб келади.Ўтган қарийб 88 йил давомида вилоят мусиқали драма театри жуда катта ижодий маҳорат йўлини босиб ўтди.
Ўзбек ва жаҳон драматургиясининг 350 дан зиёд сара асарларини саҳнага олиб чиқди.
Таниқли театр санъат намоёндаларини тарбиялаб етиштирди.
Театрнинг тамал тошини Ўзбекистон ҳалқ артистлари Мамадали Ҳайдаров, Соли Аҳмедовлар асос қўйишган бўлса, ўзбек кулгу дарғаси Юсуфжон қизиқ Шакаржонов шогирдлари айнан шу саҳна орқали юртга танилдилар.
Айнан шу театр саҳнасида Мухиддин қори Ёқубов асос солган фольклор этнографик жамоаси, унинг таркибига кирган Тамарахоним, Уста Олим Комилов ва аларнинг кўплаб сафдошлари танилиб, жахон саньати саҳнасига,йўл олдилар.
1930 йилда театр жамоаси Комил Яшиннинг "икки фирқа" драмасини саҳналаштирган еди.
Спектакл Фарғона аҳлига манзур келди.
Одамлар театрга оқиб кела бошладилар.
Тез орада маҳаллий драматург Абдулла Отабековнинг "учар" асари ҳам саҳнага олиб чиқилди.1930-1931 йилларда бирин кетин Комил Яшиннинг "ўртоқлар" "ёндирамиз" "номус ва мухаббат" "гулсара", Умаржон Исмоилнинг "пахта шумғиялари", Рустам Ғулом Зафарийнинг "Ҳалима" каби асарлари томошабинларга тақдим этилди.
Бу спектакллар асосан Мамадали Ҳайдаров ва Мухаммаджон Тожизодалар томонидан саҳналаштирилди.
Кейинчалик театр жамоаси жахон драматургиясига ҳам мурожаат қила бошлади.
photo_2019-06-02_11-40-17

1939 йилда Сергей Поливановнинг "қўнғироқ" асарини узбек театрнинг таниқли намоёндаси
Обид Жалилов томонидан таржима қилиниб, саҳнага олиб чшқилди ва катта мувафаққият қозонди.
Ф.Ковалёв. Г.Абдулов каби рус режиссёрлари 1933 йилда Б.Лавренёвнинг "Синдириш" асарини сахналаштирдилар. Кейинчалик бу режиссёрлар билан ижодий ҳамкорлик давом эттирилди.
1939 йил август ойида Фарғона вилоят мусиқали драма театри республика пойтахти Тошкент
шаҳрида беш йиллик фаолияти ҳақида хисобот берди.
Ўз спектаклларини намойиш қилиб, катта эътиборга сазовор бўлди. Ўзбекистон Республикаси хукумати театр жамоасини автомашина ва пул мукофоти билан тақдирлади.Иккинчи жаҳон урушининг бошланиши театр фаолиятига жиддий ўзгартиришлар киритди.
Ватанпарварлик, қаҳрамонлик мавзуси олдинги планга чиқди. Айнан шу йилларда Фарғонага
Москва ёш томошабинлар, Украинанинг Харков шаҳри Тарас Шевченко номидаги театрлари
кўчириб келтирилди.
Бу театрлар ҳам вилоят театри фаолият юритаётган бинога жойлаштирилди.
Энди мазкур театрлар жамоалари билан ижодий ҳамкорлик бошланди. Айнан ўша йилда театрнинг номини таратган "Тор-мор" (К.Яшин), "Ҳаёт қўшиғи" (Уйғун), 'Тоҳир ва Зухра"
(С.Абдулла, Т.Жалолов) каби асарлар саҳнага олиб чикилди.
Бу ижодий ҳамкорлик урушдан
кейинги йилларда ҳам давом эттирилди.
Айнан шу йилларда театрда Сулаймон Қосимов, Яҳёхон Маматхонов, Саноатхон Саидова,
Муроджон Ахмедов, Ҳафиза Иброхимова, Зунун Мадалиев, Абдураим Маткаримов каби устоз
ижодкорлар, Абрам Юнатанов Қаноатхон Хатамова, Фотима Хужаева, Маъруфа Олимова, Юнус
Орипов, Ёқуб Масиҳаев, Эътибор Қўзибоева, Юлдуз Хўжаева, Маматвали Алиев, олий ўринга сазовор бўлди.
Ушбу спектакл Москвадаги "Ҳалқлар дўстлиги" саройида намойиш етилди Украинанинг Ивано Франковскида бўлиб ўтган ҳалқаро фестивалида ғолиб бўлди. Собиқ иттифоқнинг марказий телевидинияси ва жуда кўп Республикаларнинг телевидинияларида ёэиб олиниб намойиш қилинди.
Ва Ўзбекистон Республика давлат мукофотига сазовор бўлди. Муаллиф Шароф Бошбеков, Саҳналаштирувчи режиссёр Олимжон Салимов, бош рассом Мурошниченко, бош рол ижрочилари Мухаммадсоли Юсупов, Акира Шаббаевалар давлат мукофоти совриндорлари булдилар.
1989 йилда ўтказилган "Наврўз" ҳалқаро фестивалида ҳам Фарғона театри ғолиб бўлди.
Бу сафар Ҳамза Хакимзода Ниёзийнинг асари асосида драматург Бобо дарвеш қайта ишлаган "Тошкентга саёхат" спектакли билан.
Бу спектаклни ҳам Олимжон Салимов саҳналаштирган эди.
1990 йилда Фарғона вилоят мусиқали драма театрнинг 70 йиллиги кенг нишонланди.
Жамоа ўз юбилейига мана шундай юксалишлар одими билан келган эди.
Бу ютуқлар муносиб
тақдирланди. Бир кишига Ўзбекистон ҳалк артисти, Олимжон Салимовга Ўзбекистон
Республикаси санъат арбоби, уч кишига Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвонлари берилди.

photo_2019-06-02_11-45-50

Театр Мустақиллик йилларда


Ўзбекистон Республикаси 1991 йил сентябрида ўз давлат мустақиллигига эришди.
Мустакиллик ижодкорларга ижод эркинлиги, хуқуқ ва имкониятлар берди.
У ўз дилидагини баралла айтишга, ёзиш имкониятига эга булди.
Республикамизда театр санъатини ривожлантиришга жуда катта эътибор берила бошлади.
Айниқса бу борада 1996 йилда эълон қилинган Президент фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг
қарори театрларга янги Имкониятлар эшигини очди.
У солиқлардан озод қилинди. Маблағларини моддий техника базани мустаҳкамлашга йўналтирила бошланди.
Бу эътибор ва ғамхўрликка
жавобан жамоа Мустақиллик мафкурасига хизмат қиладиган долзарб мавзулардаги асарларни
саҳнага олиб чикишга ҳаракат килинди.
Шуни мамнуният билан таъкидлаш керакки Мустақиллик йилларида Фарғона вилоят мусиқали
драма театри мамлакат театрлари орасида ўз асарларини жаҳон саҳнасига биринчи бўлиб олиб
чиқди. Бу 1994 йилда рўй берди. Унга қадар Тошкент шаҳрида "Шарқ ва Ғарб" деб номланган
ҳалқаро театр фестивали бўлиб ўтган. Фарғона театри бу нуфузли танловда ўзининг "Тошкентга
саёхат" спектакли билан олий ўринни эгаллаган эди.
Шу боис жамоа Польшанинг Торун шаҳрида ўтадиган "Контакт-94" ҳалқаро фестивалига таклиф этилганди.
Ушбу фестивалда АҚШ, Англия, Италия, Германия, Чехословакия каби ўттиздан зиёд
мамлакатларнинг энг довруқли театрлари иштирок этишди.
Ўзбекистон байроғи ушбу
мамлакатлар байроқлари билан бир сафда турар ва у Фарғонадан борган театр ижодкорлари учун
ғурур бағишларди.
Яна шуниси қувонарлики миллий рух ғоялари, мусиқаларини энг яхши
тараннум этган Фарғона театри юқори ўринга сазовор бўлди.
Фестивал раҳбари Topyн шаҳри мерияси таклифи билан спектакл икки марта намойиш этилди.
Бу галгиси мэрия ратушасида очик майдонда хеч қандай синхрон таржимасиз уйналди. Ратуша шаҳар аҳолиси ва мехмонлар билан тўлиб тошган эди.2017 йилнинг 3 августи Ўзбекистоннинг барча ижодкор зиёлилари учун алоҳида сана бўлиб
қолди. Шу куни мамлакатимиз Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев ижодкор зиёлилар
билан телеселектр opқали учрашди. Хукуматнинг уларга янгича муносабат, эътибори ва
ғамхўрлиги ҳақида катта маъруза қилди. Ундан ҳар бир ижодкор ўзига янги режа ва вазифалар
белгилаб олди.
Шу жумладан театр санъати ходимлари ҳам.
Айникса ҳар бир театрда йирик ташкилотлар ва корхоналар билан дустлик клублари тузилиши
театрлар моддий техника базасини мустаҳкамлаш, фаолият сифатини оширишга жиддий омил бўлди.
Бу эътибор вилоят театрларига ҳам етиб келди.
Фарғона вилоят хокимлиги мавжуд 4 та театрнинг ҳар бирига биттадан "ISUZI" автобуси ва янги нусхадаги "Нексия" енгил машинаси билан таъминлади.
Катта миқдордаги пул маблағларини ўтказиб берди.
Бу албатта истиқлол
маҳсули ва Президентнинг маънавият ва маърифат учун эътиборининг янгича куриниши эди.
Бу эътибордан келиб чиқиб Фарғона вилоят театри ҳам келгуси узоқ йилларга мўлжалланган
стратегик режасини ишлаб чиқди. Унга мувофик асосий йуналишларни белгилаб олди.
Театр мусиқали драма деб номланди. Демак ҳалққа кўпроқ мусиқали асарларни тақдим қилиш. Шу орқали ибратхона вазифасини бажариш, маънавий, маданий ва мусиқий меросни кўпайтириш.
Бунинг учун биринчи навбатда ижодий салоҳиятни кучайтириш керак эди.
Сўнгги йилларда жамоага Тошкент театр ва санъат институтини тамомлаган Пахлавон Тошпўлатов, Азиз Темиров, Гулноза Усмонова, Мухриддин Актамов каби янги истедодлар келиб қўшилди. Президент ташаббуси билан ушбу институтнинг Қўқон шаҳрида филиали очилиши катта имконият бўлди. Театрнинг бир гурух ёшлари бу филиалга муваффакяятли имтихон топшириб, ўқишга кирди. Бу янги кучлар тарбияланиб бораёгганидан далолатдир.
Иккинчидан театр режиссурасини кучайтириш, юксак истедодли режиссёрлар ва ижрочиларни таклиф қилиб янги саҳна асарларини яратиш.
Бу тажриба сўнги йилларда синаб
кўрилган ва ўзининг самарасини берган еди.
2016 йилда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси Сайдали Одиловнинг "Ахмад Фарғоний" тарихий драмаси давлат буюртмаси асосида саҳналаштирилди.
Унга таниқли режиссёр Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Қорақалпоғистон Республикаси санъат арбоби Марат Азимов, бош рол ижрочисига Ўзбекистон ҳалқ артисти Мухаммадали Абдуқундузов таклиф этилди. 

Acap муваффақиятли саҳнага олиб чиқилди. У шу йил август ойининг сунги кунларида тошкент Миллий академик театр биносида уч кун давомида намойиш этилди. Томошабинлар эътиборига сазовор бўлди. Бир гурух ижрочилар Маданият вазирлигининг махсус совғаларига сазовор бўлишди.
Шу йили "Ал Маъмун" роли ижрочиси Адҳам Акрамов "Ўзбекистонда хизмат
курсатган маданият ходими" унвонига сазовор бўлди.
Спектакл республика телевидениясига ёзиб
олинди.
"Маърифат ва маънавият", "Маҳалла" телеканалларида намойиш этиб борилмоқда. "Эътироф" мукофоти номзодлари рўйхатига киритилди.
2017 йилда Марат Азимов Ўзбекистон ҳалқ ёзувчиси Мухаммад Алининг "Навоий ва Бойқаро" спектаклини ҳам Фарғона вилоят мусиқали драма театрида саҳнага қўйди.
Шоҳ ва шоирнинг ҳаёти ҳақида янгича талқин билан яратилган Ушбу спектакл ҳам эътибор қозонди. У ҳам уч кун давомида Тошкент Миллий академик театр саҳнасида намойиш қилинди. Таниқли режиссёр Авлиёвули Хожиқулов ёш режиссёр Шокир Муродов билан ҳамкорликда "Оташкада" (Алишер Навоийнинг "Лисон-ут-тайр" достони асосида) спектаклини саҳнага олиб чиқди.
Бу тажриба давом эттирилади. Театрга режиссёрларнинг янги авлоди ҳам кириб келмовқда. Улардан бири Обиджон Абдуллаевдир. Юксак истеъдодли устоз режиссёр Баходир Йулдошев тарбиясини олган О.Абдуллаев қатор асарлари билан танилиб қолди. Унинг юқорида тилга олинган "Надомат" спектакли катта эътибор қозонди ва қисқа вақт мобайнида юз маротабадан зиёд намойиш этилди.
2017 йилда Машраб Бобоевнинг "Уттиз ёшлилар" драмаси асосида унинг талқинида "Истедод ва
эътикод" спектакли "Сени куйлаймиз Замондош!" республика фестивалида фахрли иккинчи
уринни эгаллади.
2018 йилда саҳнага олиб чиққан Х.Андерсоннинг (Ж.Маҳмудов
инсценировкаси) "Яланғоч қирол" спектакли ҳам томошабинлар томонидан қизғин кутиб олинди.
Мусиқий асарлар яратиш ишларига жиддий киришилди.
Тажрибали режиссёр Махмуд
Ғуломов озарбайжон драматурги Урдубодунинг "Беш сумлик келин" мусиқали комедияси асосида
Сайдали Одилов томонидан ёзилган "Ютуққа чиққан келин" комедиясини саҳналаштирди ва бу
спектакл томошабинлар эътиборига тақдим этиб келинмокда.
Театр жамоаси камолот сари одимламоқда. Жўшқин ижодий фаолиятини давом эттириб,
маънавий маърифий тарғиботнинг муҳим бўғини вазифасини бажариб келмоқда.
Театрнинг фаолиятини тўғри йўлга қўйиш, моддий имкониятларини яхшилашда директонинг ҳам ўрни каттадир.
Ўтган ярим аср давомида театрга Яҳёхон Маматхонов, Алижон Умаров, Мухаммад Султонов, Мақсудали Мансуров, Абдуссамад Абдуазимов, Адҳам Каримов, Ўринбой Ортиқов, Султонали Маннопов, Шавкат Тўйчиев, Жалолхон Охунов, Маҳмуд Ғуломов, Юрсинбой Нишонов, Сайдали Одилов, Мухаммадсоли Юсупов, Таваккал Султоновлар директорлик қилиб келишди.
2016 йилдан бошлаб, ушбу вазифани Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Адҳамжон Акрамов бажариб келмоқда.

Таёрловчи:
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Сайдали Одилов

photo_2019-06-03_21-28-25