Главная \ Фаргона вилоят мусикали драма театрининг 2018 йил буйича амалга оширилган ишлар юзасидан хисоботи

Фаргона вилоят мусикали драма театрининг 2018 йил буйича амалга оширилган ишлар юзасидан хисоботи

Фарғона вилоят мусиқали драма театрининг  2018 - “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили нинг 1 йил давомидаги фаолияти ҳақида

МАЪЛУМОТНОМА

        Фарғона вилоят мусиқали драма театри Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан  “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилинган 2018 йилни янгича режа ва рух билан бошлади. Ўз ижодий ишлари билан одамлар ичига кўпроқ кириб бориш, халқ билан чуқурроқ мулоқотда бўлиш, улар манфаатига хизмат қилишни бош мақсад қилиб белгилади. Бу мақсад 2018-йилга белгиланган иш режасида ҳам ўз ифодасини топди. Йилни жамоа  вилоятдаги  барча  театрлар билан  “Янги йил бахти” деб номланган  Президент арчаси байрами билан бошлади. Ислом Каримов номидаги театр-концерт саройида томошалар шу йилнинг 10 январига қадар давом этди. Унда вилоятдаги ва  Фарғона шахридаги халқ таълими ва ўрта маҳсус касб-ҳунар коллежлари ўқувчи-талабалари, йирик корхона ва ташкилотлари ишчи-хизматчилари, ва фарзандларига хизмат кўрсатилди.“Ватан ҳимоячилари куни” байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисидаги қарорига асосан театр жамоаси вилоятдаги бир қатор харбий қисмларда ижодий учрашувлар ўтказди. Унда Ўзбекистон халқ артистлари  Ёрқиной  Хатамова, Мухаммадсоли Юсупов ва бошқа таниқли артистларимиз иштирок этишди.  2018 йил 13 январ куни Фарғона шахридаги Ислом Каримов номли вилоят санъат саройида бўлиб ўтган тантанали маросимда ва “Файз” анжуманлар саройида ёзилган байрам дастурхони давомида театр артистлари, хонанда ва раққосалари хизматда бўлишди. 16 январ куни “Навоий ва Бойқаро” спектакли 350 нафар томошабинга намойиш этилди. Бундан ташқари Фарғона вилоят ҳокими Ш.М.Ғаниевнинг 2018 йил 17-январдаги № 34-01-50 сонли хатига асосан ташкилот раҳбарлари ва ходимларининг театрларга оилавий ташриф буюришларини ташкил этиш бўйича чора тадбирлар режаси асосида спектакллар намойиш этилди. Булар Мухаммад Алининг  “Навоий ва Бойқаро”, Қўчқор Норқобилнинг “Азизим табассум қил”, Сайдали Одиловнинг “Ахмад Фарғоний” спектаклларидир.

Буюк мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллигини жамоамиз алохида тайёргарлик билан кутиб олди. 2018 йил 17 февраль куни Г.Х.Андерсеннинг “Яланғоч қирол” асари асосида Ж.Махмудов инцинироъфкаси “Сехрли либос” деб номланган спектаклни жамоатчилик кўригига хавола этилди. Маданият вазирлигидан ташриф буюрган нуфузли хайъат аъзолари Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги драматургия бўлими бош мухаррири Х.Расул, Ўзбекистон Санъат арбоби, Санъат ва маданият институтининг профессори Ж.Махмудов ҳамда олий ўқув юртлари вилоят театрларидан ташриф буюрган хайъат аъзолари томонидан спектакл юқори даражада бахоланди.  Спектакл премьераси 2018 йил 23 февраль кунига белгиланди. 

Вилоятнинг Қўштепа, Боғдод, Фарғона, Ёзёвон, Олтиариқ, Қува туманлари, Қувасой ва Марғилон шахри халқ таълими муассасалари ва аҳоли хузурига бориб “Бой хотин”, “Эргинамнинг орзуси” спектакллари намойиш қилинди. Жамоа Захириддин Мухаммад Бобур таваллуди кунига бағишланган тадбирларда ҳам фаол қатнашди.

8-март халқаро хотин-қизлар байрами вилоятда кенг нишонлади. “Жасмин” тўйхонасида ўтказилган байрам тадбирида театр жамоаси иштирок этиб ўз дастури  билан байрам тадбирига кўтаринки рух бағишлади.

2018 йил 11-12 март кунлари Умумхалқ  ҳашарида театр жамоаси фаол иштирок этди. Фарғона вилоят хокими Ш.М.Ғаниевнинг 9.03.2018 й №131-01-50 Тошкент шахридаги “Узэкспомарказ” боғида Фарғона вилояти учун ажратилган майдонда Фарғона вилоятининг ўзига хос жихатларини тарғиб этувчи байрам тадбирини ўтказиш ишлари бўйича вилоят хокимлигининг чора тадбир режасини амалга ошириш мақсадида театр ижодкорлари томонидан ҳам жуда катта тайёргарлик кўрилди. Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг ташаббуси ва қарорига мувофиқ  21 март  Наврўз байрами кенг сайил сифатида нишонланади. Сайил томошаларида театрнинг барча таниқли ижрочилари фаол қатнашдилар.  27 март Халқаро театр куни жамоада кенг нишонланди.

Шунингдек Фарғона вилоят мусиқали драма театри ижодий жамоаси  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 мартдаги 346-Ф сонли фармойиши ҳамда вилоят хокимининг 2017 йил 10 апрелдаги 104-Ф сонли Фармойишларига асосан  Фарғона вилоятида ижтимоий кўмакка мухтож оилаларга  5 май куни Риштон тумани “Қантак” тўйхонасида     29 нафар,   11 май   куни   Фарғона   тумани “Афросиёб” тўйхонасида 26 нафар, 13 май куни Боғдод

тумани “Шукрона” тўйхонасида 29 нафар,16 май куни Тошлоқ тумани “Олтин водий” тўйхонасида 31 нафар, 18 май куни Фарғона шахар “Файз” тўйхонасида 50 нафар, 19 май куни Данғара тумани “Боулинг” тўйхонасида 13 нафар, 21 май куни Ўзбекситон тумани “Рохат” тўйхонасида 28 нафар, жами вилоятлар бўйича 7 та хатна тўйида, 206 нафар болажонларга ҳамда ота-оналар, узоқ яқиндан келган мехмонларга ўз чиқишлари билан хизмат қилдилар.

     2018 йил 19 апрель куни Санъат ва Маданият олийгохининг мусиқали театр санъати режиссёрлиги бўлими 4-босқич талабаси Умид Исаев , ушбу олийгохнинг драматургия бўлими талабаси Обид Рўзибоевнинг диплом иши учун саҳналаштирилган “Қондошлар” асарини жамоатчилик кўригига хавола этилди. Жамоатчилик кўригида Маданият вазирлигидан ташриф буюрган хайъат аъзолари  Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги драматургия бўлими бош мухаррири Х.Расул , Ўзбекистон Республикасида ҳизмат кўрсатган маданият ходими, А.Навоий номидаги академик театри бош режиссёри Хайдарали Қосимов , санъат ва маданият иниститути профессори Хайдарова Хамидахонлар ҳамда вилоятда ваолият кўрсатаётган барча театрни ишчи ходимлари таклиф этилган меҳмонлар иштироқ этдилар. Асар хайъат аъзолари томонидан қабул қилинди, ва премъераси 2018 йил 28 апрель кунига белгиланди.         2017 йил 19 сентябрь Вазирлар Махкамасининг ўтказилган мажлис Баёни № 144 ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона вилоят мусиқали драма театри 2018 йил  1-5 май кунлари Сирдарё вилоятида ижодий сафарда бўлди. Сирдарё вилояти мехнаткашлари ҳамда талаба ўқувчилари учун Зулхумор Солиеванинг “Маккора”, Салохиддин Сирожиддиновнинг “Гап йўқ қўзичоқ” спектакли намойиш этилди.

8 май “Хотира ва қадрлаш” куни муносабати билан театр жамоаси уруш қатнашчилари ҳамда театрда ишлаб ижод қилган мехнат фахрийлари холидан хабар олдилар.

        9 май куни театр ривожига ўз хиссаларини қўшган,ўзларининг фидокорона мехнатлари билан театр тарихида ўчмас из қолдирган мархумлар қабрини зиёрат қилдилар.

        Шунингдек 9 май “Хотира ва қадрлаш” куни муносабати билан театр жамоаси “Кекса жангчи нидоси” деб номланган саҳна кўринишини  тайёрлади. Унда театрнинг етакчи ижрочилари иштирок этдилар. У хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Фарғона шаҳридаги “Наврўз” тўйхонасида бўлиб ўтган вилоят тадбирида иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига намойиш этилди.      Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2018 йил 3 май кунги режа-жадвали асосида Фарғона вилоят мусиқали драма театри ижодкорлари Қосимова Шахноза, Тожибоева Гулшаной , Мирзоёв Собиржонлар Муқумий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида малака ошириб келишди. Июнь ойида театр ижодий жамоаси шахар Саховат уйида ва Чимён оромгохида “Табассум оқшоми” концерт дастури,  Хонгиз қишлоғи “Тонг” ва «Орзу» оромгохларида болалар учун «шоу-концерт» лар ва  “Сехрли либос” , «Гап йўқ қўзичоқ» спектакларини ҳайрия сифатида намойиш этдилар.

   Август ойида Фарғона вилоят хокимлигининг 2018 йил 16 январь № 14/01-49 сонли йиғилиш баёни ижросини таъминлаш мақсадида театр жамоаси 14 -16 августь кунлари Фарғона туманининг Шохимардон қишлоғида ижодий сафарда бўлди.2018 йил 14 сентябрь соат 15.00 да театр ўзининг 88- мавсумини тантанали равишда очди. Байрам туҳфаси тариқасида “Навоий ва Бойқаро” спектакли намойиши томошабинларга бепул тақдим этилди.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 августдаги “Вазирликлар ва идоралар ходимларини ташкилий равишта театрларга ташриф буюришини ташкил қилиш ҳамда театрларнинг республика бўйлаб гастроль сафарларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги мажлис баёни  № 01-07/1-1231 ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона вилояти мусиқали драма театри ҳам 15-18-октябрь кунлари  Наманган вилоятида Г.Х.Андерсенниг “Сехрли либос” ва З.Солиеванинг “Маккора” спектакллари билан гастрол сафарида бўлди. Ҳамда Г.Х.Андерсенниг “Сехрли либос” спектакли 70 та томошабинга хайрия сифатида намойиш этилди                Фарғона вилоят мусиқали драма театрида саҳналаштирилаётган Уйғуннинг “Парвона” спектаклини саҳналаштириш юзасидан олиб борилаётган иш жараёни  мухокамаси 4-декабрь куни бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлигидан келган мутахасислар томонидан ушбу спектакл қабул қилинди. 

Ҳозирги кунда театр жамоаси  О.Абдуллаевнинг “Сехрли китоб”деб номланган Президент арчасига бағишланган  асари устида иш олиб бормоқда.

        1-йил давомида  110 та спектакл намойиш этилиб 23 019 нафар ахолига 85 109 300  сўмлик маданий хизмат кўрсатилди, бундан ташқари 19 та спектакл  9 230  нафар томошабинга хайрия сифатида намойиш этилди.

 

 

 

 

 

      Театр директори:                                      А.Акрамов