Главная \ СПЕКТАКЛИ \ Навоий ва Бойкаро

Навоий ва Бойкаро

“Навоий ва Бойқаро” спектакли тўғрисида маълумот.

 

Ўтган асрнинг қирқинчи йиллари бошида катта ижодкорлар Уйғун ва Иззат Султоннинг “Алишер Навоий” драмаси саҳнага олиб чиқилгани ҳаммага маьлум. Шу асосда бадиий фильм ҳам суратга олинган. Шундан сўнг  Навоий асарлари асосида яратилган драматик асарларни мустасно қилганда улуғ шоирнинг ўзи ҳақида бирон бир пеьса яратилмаган эди.

Хуросон давлати  ва буюк Темурийлар салтанати тарихининг катта билимдони, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али қаламига мансуб “Навоий ва Бойқаро” шеърий драмаси бу борада қўйилган янги қадам бўлди.

Асар Фарғона вилоят мусиқали драма театрида саҳналаштирилди.

Тарихдан маълумки, ҳеч қайси салтанат пинхоний адоватлар,ошкора курашлардан холи бўлмаган.  Хусайн Бойқаро хукмронлик даври ҳам бундан мустасно эмас эди. Шахзодаларнинг мулк, мансаб, тахт ворислиги учун курашларида нохолис кучлар ҳар қандай фисқу фасод, қабохатдан қайтишмаган. Уларнинг ёвуз ниятлари туфайли улкан фожеага – темурийлик салтанатининг умиди, келажаги  ҳисобланган оқил шахзода Мўмин Мирзонинг қатл этилишига олиб келди. Бу фожеа бутун умидини Мўмин Мирзога боғлаган Алишер Навоий ни қаттиқ ларзага солди. Бу холатда болалик дўсти, бу дўстликка садоқатни тоат ибодат мақомида деб билган шоирнинг шоҳга муносабати қандай кечади. Мўмин Мирзонинг қиблагоҳи Бадиуззамон билан бобоси шоҳ Хусайн Бойқаро ўртасидаги муносабатларчи…  Спектакл кескин холатларга бой. Мана шундай зиддиятлар асносида буюк дўстлик тақдири ҳам бўлаётган жараёнларда Алишер Навоийнинг улуғвор сиймоси, дўстлик қудрати янгича талқинда намоён бўлади.

Асарни таниқли режиссёр,Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Қорақолпоғистон республикаси санъат арбоби Маратжон Азимов саҳналаштирди.DSC_0116

DSC_0079

DSC_0076

DSC_0074 DSC_0162