Телефон:
73 243-26-91
Манзил:Юксалиш кучаси Ислом Каримов номидаги
театр-концерт саройи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 27 сентябрь кунги “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора – тадбирлари тўғрисида” ги 816-сонли қарорига асосан Фарғона вилоят мусиқали драма театри Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Фарғона вилоят кенгаши билан хамкорликда “Кексаларга эъхтиром” номли театрлаштирилган бадиий кеча бўлиб ўтди. Дастурда театр репертуаридаги спектакллардан парчалар, қувноқ қўшиқ, рақслар хурматли томошабинлар эътиборига хавола этилди. Кеча якунида кенгаш раиси биринчи ўринбосари Ш.Эрматов театр жамоасига ўтказилган тадбир учун ўз миннадорчилигини билдирди.