Главная \ СПЕКТАКЛИ \ Ютукка чиккан келин

Ютукка чиккан келин

Асар муаллифи:

Урдубоду асари асосида Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Сайдали Одилов қайта ишлаган.

Бастакор: С.Рустамов

Асарни замонавий лойха муаллифи ва саҳналаштиривчи режиссёр: Маҳмуд Ғуломов

Саҳналаштирувчи рассом: Фурқат Қўчқоров

Режиссёр ассистенти: Асил Ахмедов

Дирижёр: Қосим Самиев

Концертместор: Дилшод Кенжақулов

Улуғбек Худойназаров

Рақсларни саҳналаштирувчи: Озода Махмудова

Театр бош режиссёри: Ўзбекистон халқ артисти Мухаммадсоли Юсупов

Театр директори: Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Адхам Акрамов

Маълумки Озарбайжон драматургияси намуналари Ўзбекистон Республикаси театрларида саҳналаштириб келинган. Улар орасида Урдубодунинг “Беш сўмлик келин” комедияси алоҳида ўрин тутади. Фарғона вилоят мусиқали драма театри ушбу асар асосида Сайдали Одилов томонидан ёзилган “Ютуққа чиққан келин” комедиясини саҳналаштирди. Асарга ёшларнинг ҳаётдаги ўз ўрни, севгиси учун кураш асос қилиб олинган. Ҳозир мамлакатимизда тадбиркорлик учун кенг имкониятлар берилган. Улар ҳар томонлама қўллаб қувватланмоқда. Аммо бир пайтлар тадбиркорликдан “оғзи куйган” Қобил миллион ўз фаолиятини очиқ-ойдин йўлга қўйишга жазм этмайди. Боз устига ўта тежамкор солиқ тўлашдан ҳам қочади. Тежамкорлиги, хасислиги ўткир ҳажв қилинади. Асарда бу холат юмористик тарзда ифодаланади. Спектакль куй ва қўшиқлар билан бойитилган.

Ижро этувчилар:

 

Қобил – Адхам Қирғизбоев

 

Сарви – Маъмура Рахимова

                 Саодат Мирзаева

 

Ғиёс – Мухриддин Актамов

 

Нозноз -  Гуласал Ахмедова

 

Нодир -  Акмал Мирзаев

 

Гулноз -  Дилдора Камолова

                  Шахноза Қосимова

 

Мулла Фатхулла – Фозил Акбаров    

 

Тохир дудуқ – Пахлавон Тошпўлатов

 

Мухсин кар – Икром Абдуллаев

Рақс ва оммовий саҳналарда театр ижодий жамоаси ва балет артистлари

EB5A0389[1]

EB5A0443[1] EB5A0408[1]

EB5A0555[1]